Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Навоий вилоятида иккита лавозимга янги раҳбарлар тайинланди. Вилоят ҳокимига янги ўринбосар ва Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармасига раҳбар тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Одил Равшанович Ҳасанов вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Одил Ҳасанов 1975 йилда Навоий вилояти Кармана туманида туғилган. 1994 йилда Навоий саноат техникумини, 2006 йилда Навоий Давлат кончилик институтини тамомлаган.
У мазкур лавозимга қадар Навоий вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Навоий вилоятидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи, Навбаҳор тумани ҳокимининг ўринбосари, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори, Навоий вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Исломбек Фармонович Саидов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Навоий вилояти Бош бошқармасига янги раҳбар этиб тайинланди.
Исломбек Саидов 2002 йилда Навоий давлат кончилик институти ҳамда 2006 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
У бунгача Навоий вилояти марказий банки бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
15:46 / 14.07.2026
НКМК ишчиси гилам бўлаклари ёрдамида 35 млн сўмлик олтинни ўғирлашга уринди
13:58 / 14.07.2026
Навоийнинг ҳам айрим ҳудудларида боғчалар вақтинча ёпилди
14:33 / 09.07.2026
Тергов изоляторида вафот этган навоийлик тадбиркор фирибгарлик айблови бўйича оқланди
13:31 / 04.07.2026