Ўзбекистон | 08:19 / 12.02.2020
3946
1 дақиқада ўқилади

Сенатда доимий асосда ишлайдиган сенаторлар маҳаллий кенгашларга бириктирилади

Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий кенгашлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш режалаштирилмоқда

Фото: KUN.UZ

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 июнга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади. Лойиҳаларда:

Сенатда доимий асосда ишлайдиган сенаторларни маҳаллий Кенгашларга бириктириш;

маҳаллий кенгашларда “сенатор хонаси”ни ташкил этиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Олий Мажлис Сенати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Адлия вазирлиги.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид