23:24 / 14.02.2020
2
45614

Мудофаага энг кўп пул сарфловчи давлатлар маълум қилинди 

Мюнхенда бошланган хавфсизлик бўйича анжуманда 2019 йилда мудофаага энг кўп пул сарфлаган 15 та давлат рейтинги тақдим этилди.

Фото: The U.S. Army / Flickr

Халқаро стратегик тадқиқотлар институти анжуманда “Ҳарбий баланс” деб номланувчи ҳисоботни тақдим қилган. Жумладан, ҳисоботдан давлатларнинг мудофаага харажатлари рейтинги ҳам ўрин олган.   

Рейтингга кўра, 1-ўринни АҚШ эгаллаган. Ушбу давлат 2019 йилда мудофаага 684,6 млрд доллар сарфлаган. 2-ўринни 181,1 млрд доллар билан Хитой, 3-ўринни 78,4 млрд доллар билан Саудия Арабистони эгаллаган. Бир йиллик мудофаа харажатлари 61,6 млрд долларни ташкил қилган Россия бу борада 4-ўринни, Ҳиндистон эса 60,5 млрд доллар билан 5-ўринни эгаллаган.

Кейинги ўринларни Буюк Британия (54,8 млрд доллар), Франция (52,3 млрд доллар), Япония (48,6 млрд доллар), Германия (48,5 млрд доллар), Жанубий Корея (39,8 млрд доллар), Бразилия (27,5 млрд доллар), Италия (27,1 млрд доллар), Австралия (25,5 млрд доллар), Исроил (22,6 млрд доллар) ва Ироқ (20,5 млрд доллар) эгаллаган.

Мутахассисларнинг айтишича, АҚШнинг мудофаага харажатлари 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 6,6 фоизга ўсган ва охирги 10 йил ичида энг максимал қийматни ташкил қилган. Хитойнинг сарф-харажатлари ҳам 6,6 фоизга ўсган.

“Хитойнинг ҳарбий модернизацияси кўлами ва тезлиги ҳайратлантиради. Россия ҳам янада инновацион ва тезкор қурол ишлаб чиқармоқда ва уни Сурияда синамоқда”, дейилган ҳисоботда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top