Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори нархларини қайд этиш тартиби қандай?
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ва референт мамлакатлар рўйхати тасдиқланади
“Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини рўйхатдан ўтказиш тартибини ва референт мамлакатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартибига кўра, референт нарх шакллантириш тизими доирасида чекланган нархни қайд этиш ва қайта қайд этиш Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари учун чекланган нархлар реестрига чекланган нархларни киритиш орқали амалга оширилади.
Дори воситаларининг чекланган нархларини қайд этиш ва қайта қайд этиш учун ариза тегишли маълумотлар билан бирга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказига тақдим этилади.
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида нархларни қайд этиш Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситалари, шунингдек рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугагунга қадар Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган дори воситаларига нисбатан татбиқ этилади.
Чекланган нархларни қайд этиш ёки қайта қайт этиш ва уларни чекланган нархлар электрон реестрига киритиш ариза тақдим этилган кундан эътиборан ўн иш кунидан ошмаган муддатда Ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Аризачи чекланган нарх қайд этилган санадан эътиборан уч ойдан кам бўлмаган муддатда чекланган нархни қайта қайд этиш учун ариза топширишга ҳақли, ариза топширилган санада дори воситасини Ўзбекистонга етказиб бериш валютасининг миллий валютага нисбатан Марказий банк томонидан белгиланган курси 5 ва ундан ортиқ фоизга ўзгарган ҳоллар бундан мустасно.
Ваколатли орган доимий тарзда ўз расмий ва ишчи орган сайтида электрон кўринишда хронологик тартибда қайд этилган ва қайта қайд этилган чекланган нархлар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириб боради. Бунда аввалги маълумотлар сақланган ҳолда киритилган ўзгаришлар ҳисобга олинади ва чекланган нархлар ҳақидаги маълумотлардан эркин фойдаланиш имконияти яратилади.
Қайд этилган чекланган нархлар ҳақидаги маълумотлар қайд этилган санадан бошлаб камида беш йил давомида сақланади.
Импорт қилинган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъий назар, улгуржи савдо учун – етказиб бериш нархидан (импорт дори воситалари учун) ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сотилиш нархидан (маҳаллий дори воситалари учун) 15 фоиздан, чакана савдо учун – улгуржи нархдан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда чекланган савдо устамаларини қўллаш орқали амалга оширилади.
Импорт қилинувчи дори воситалари учун етказиб бериш нархи қуйидаги формула ёрдамида белгиланади:
Н = Шн + Б + Бх., бунда:
Н – импорт қилинган дори воситаларининг етказиб бериш нархи;
Шн – Инкотермс CIP шароитларида Ўзбекистон ҳудудига импорт қилинган дори воситаларининг божхона юк декларацияси тўлдирилган санада Марказий банкнинг курсидан келиб чиқиб белгиланган шартномадаги нархи;
Б – белгиланган тартибда Марказий банк курси бўйича ҳисобланган божхона тўловлари;
Бх – бошқа харажатлар, 1 (бир) фоиздан кўп бўлмаган миқдорда.
Етказиб бериш нархи (импорт дори воситалари учун) ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сотилиш нархи (маҳаллий дори воситалари учун) қайд этилган чекланган нархлардан юқори бўлмаслиги керак.
Чекланган нархлар реестри қайд этилган чекланган нархларни, шунингдек мувофиқ чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан ҳисобланган улгуржи ва чакана чекланган нархларни акс эттиради.
Аҳоли жон бошига нисбатан даромадлар даражаси юқори,
ўртачадан юқорироқ ва ўртачадан пастроқ бўлган давлатлар гуруҳига кирувчи референт мамлакатлар
РЎЙХАТИ
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:24 / 07.11.2024
Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
13:10 / 02.11.2024
Октябрда 1 порция ош нархи қанча бўлгани айтилди
15:40 / 30.10.2024