Тошкент шаҳридаги 65 фоиз лифт ускуналари белгиланган эксплуатация муддатини ўтаб бўлган
2021-2027 йилларда Ўзбекистон Республикаси кўп квартирали уй-жойлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади
Президентнинг “2021-2027 йилларда Ўзбекистон Республикаси кўп квартирали уй-жойлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Билдирилишича, республикада умумий 2 483 та юқори қаватли уйларда 5922 та лифт ускуналари мавжуд бўлиб, шулардан 5000 дан зиёд (85 фоиз) лифтлар Тошкент шаҳрида ўрнатилган.
Молиявий маблағларнинг чекланганлиги туфайли ўз вақтида лифт ускуналарига даврий техник хизмат кўрсатилмаслиги ҳамда режали таъмирлаш ишлари ўз вақтида олиб борилмаслиги оқибатида лифтларнинг асосий техник қисмларнинг емирилганлиги, малакали мутахассисларнинг етишмаслиги, аксарият хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан лифтларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузилмаганлиги, ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилмаганлиги каби камчиликлар юқори қаватли уйларда ўрнатилган лифтлардан фойдаланиш етарли даражадаги хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги оқибатида авария ва бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда.
2019 йилда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарининг носозлиги юзасидан 716 дан ортиқ фуқаролар мурожаатлари келиб тушган. Хусусан, Тошкент шаҳридаги 3270 та (65 фоиз) лифт ускуналари белгиланган 25 йил эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва уларни янгилаш, қолган ҳудудларда 412 та лифт ускуналарини капитал таъмирлаш ёки янгилаш талаб этилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини капитал таъмирлаш, янгилаш ва уларни эксплуатация қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳолини қулай ва хавфсиз яшашини, фавқулодда вазиятларнинг олди олинишини ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналаридан фойдаланиш ишларини ва унга хизмат кўрсатиш бозорини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарига сифатли хизмат кўрсатувчи малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта ўқитиш.
Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 2021 – 2027 йилларда кўп квартирали уй-жойлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш ҳамда ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури тасдиқланади.
Белгилаб қўйилишича, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари тасдиқланган Дастурнинг белгиланган муддатларда қатъий бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Молия вазирлиги:
молиялаштириш манбааларига аниқлик киритган ҳолда 2020 йил республика ҳудудларидаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши молиялаштирилишини;
2021-2027 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳисоботлар асосида Дастур ижроси учун талаб этиладиган маблағлар молиялаштирилишини таъминлайди.
Дастурни амалга ошириш доирасида белгилаб қўйилади:
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК – буюртмачи ҳисобланади;
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” ДУК – лойиҳа ташкилоти ҳисобланади;
лифт ускуналарини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар – лифтлар, таркибий маҳсулотлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар етказиб берувчиси;
лифтларни монтаж қилиш, йиғиш ва таъмирлашга ихтисослашган ташкилотлар – танлов асосида пудратчи;
“Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси пудратчи томонидан амалга оширилган лифтларни алмаштириш ишларини қабул қилиш учун жавобгардир.
Мавзуга оид
19:26 / 03.07.2024
Лифт импорти юзасидан ҳукуматга таклифлар берилган — Рақобат қўмитаси
14:53 / 15.06.2024
Сенат аралашуви билан божхонада қолиб кетган лифтлар чиқарилди, лекин муаммо ҳал бўлмади
20:50 / 26.04.2024
“Салласи деса калласи” – давлат органидаги тафтиш сабаб лифт импорти тўхтатиб қўйилди
20:05 / 16.04.2024