Спорт | 22:47 / 16.02.2020
9576
1 дақиқада ўқилади

Эрон клублари билан 18-ўйин: «Пахтакор» кетма-кет иккинчи ғалабага эриша оладими?

Эртага, 17 февраль куни Тошкент вақти билан 16:00да «Пахтакор» ОЧЛ 2-турида Эроннинг «Шаҳри Худрав» клубини қабул қилади. Биринчи турда «Шабоб Ал Аҳли»ни мағлуб этган Арвеладзе жамоаси кетма-кет иккинчи марта ўз майдонида ўйнайди

«Пахтакор» Эрон клублари билан тез-тез тўқнашиб туради. «Шерлар» ОЧЛ доирасида шу вақтгача Эрон клублари билан 17 марта тўқнаш келган. Уларнинг 11 тасида «Пахтакор» ғалаба қозонган, 4 марта мағлуб бўлган ва 2 марта дуранг натижа қайд этилган. Жумладан ўтган мавсумда ҳам «Пахтакор» ОЧЛ финалчиси «Персеполис» билан 2 марта тўқнаш келиб Теҳронда дуранг ўйнаган ва Тошкентда ғалаба қозонганди.

«Пахтакор» бугун «Шаҳри Худрав» билан ўйин олдидан охирги машғулотини ўтказди. Машғулотнинг ОАВ учун очиқ қисмида Tribuna.uz мухбири қатнашди. Қуйида машғулот жараёнидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Муҳаммаджон Ғаниев олган суратлар

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид