Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада ўзбекистонликларга ишлаш учун рухсатнома олиш тартиби соддалаштирилиши мумкин
Польша ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси тизими жорий этилиши мумкин
2020 йил 13 февраль куни Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов Польша Республикаси бош меҳнат инспектори В.Лишчек билан учрашди.
Вазирлик хабарига кўра, музокаралар жараёнида Польша ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш, шунингдек, Польша ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олиш тартибини соддалаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда икки мамлакат Меҳнат инспекциялари ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ва Ўзбекистонда меҳнат қонунчилигига риоя қилишни назорат тизимига замонавий тажрибани жорий қилиш мақсадида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Ўзбекистоннинг меҳнат салоҳияти, республика демографик тенденцияси, меҳнат бозорининг ҳозирги ҳолати, ишчи касблар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот берилди.
Музокара якунида Польша Меҳнат инспекцияси меҳнат муносабатлари қонунчилиги бузилиши ҳолатлари бўйича ўзбекистонлик фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган тақдирда, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
08:30 / 22.05.2026
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
09:03 / 11.05.2026
Орбан ҳимоя қилган собиқ вазир АҚШга қочиб кетди
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
21:00 / 23.08.2025