Покистонда 500га яқин киши номаълум газдан заҳарланди, ўндан ортиқ киши вафот этди
Хабарларга кўра, юк кемасидан кимёвий моддалар туширилаётган вақтда газ сизиб чиқиши содир бўлган.
Синд вилояти ахборот вазири Носир Шоҳ Карачи порти ҳудудида қандай газ тарқалгани ҳозирча аниқланмаганини маълум қилди.
Покистоннинг Карачи шаҳрида номаълум газ таъсирида 14 киши вафот этди, 500га яқин киши жабрланди, деб хабар берди Samaa телеканали.
Синд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси координатори Зафар Маҳдийнинг маълум қилишича, тўққиз киши Зиёвуддин касалхонасида, яна икки нафардан киши фуқаролар ҳоспитали ва Қутиён Мемо касалхонасида ва яна бир киши Бурҳоний касалхонасида вафот этган. Касалхоналарга 500га яқин киши нафас олишда муаммолар пайдо бўлганини айтиб мурожаат қилган.
Хабарларга кўра, юк кемасидан кимёвий моддалар туширилаётган вақтда газ сизиб чиқиши содир бўлган.
Синд вилояти ахборот вазири Носир Шоҳ Карачи порти ҳудудида қандай газ тарқалгани ҳозирча аниқланмаганини маълум қилди.
"Ҳозирда қандай газ эканлигини аниқ айтолмаймиз. Муаммонинг илдизига етиш муаммога айланди", - деди Шоҳ.
Унинг сўзларига кўра, газ тарқалиши сабабларини аниқлаш учун Карачи университети ва Покистон ҳарбий-денгиз кучлари кимёвий мудофаа бўлинмаси вакиллари жалб этилган.
Мавзуга оид
18:31 / 27.09.2024
“100 млн долларлик газнинг ҳавога учиши тўхтайди” — АҚШ компанияси Ўзбекистонда газ тармоқларини таъмирламоқда
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
13:30 / 20.09.2024