Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳожатхона қуриш жараёнида фуқароларни тупроқ босиб қолди, бир киши ҳалок бўлди
Уч нафар ака-уканинг ҳожатхона учун чуқур қазиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида икки нафарини тупроқ босиб қолган
2020 йилнинг 17 февраль куни соат 13:50ларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган «Карвон» савдо мажмуаси ҳудудида 3 нафар ака-уканинг ҳожатхона учун чуқур қазиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликлари оқибатида 2 нафарини тупроқ босиб қолган.
ФВВ хабарига кўра, ҳодиса юзасидан Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳи қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб бориб, 1987 й.т. фуқаро А.И.ни қутқариб олишди.
Маълумотда айтилишича, тупроқ остида қолган бошқа бир фуқаро - 1984 й.т., А.И. ҳодиса юз берган жойда ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026