Содиқ Сафоев: «Иқтисодий ривожланиш учун сиёсий қонун устуворлиги керак»
Содиқ Сафоев сўнгги йилларда парламентда кузатилган ўзгаришларга тўхталди
Бугун, 18 февраль куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенати томонидан «Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият қурилишининг янги босқичи, мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимлик вакиллик органларининг ролини ошириш» мавзусидаги халқаро конференция иш бошлади.
Конференциянинг биринчи сессиясида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев сўзга чиқди.
Ўз нутқида у сўнгги йилларда парламентда кузатилган ўзгаришларга тўхталди.
«Жамиятимиз олдида турган стратегик мақсад – замонавий, барқарор ривожланиб бораётган ижтимоий бозор иқтисодиётига асосланган демократик-ҳуқуқий давлат қуриш парламентнинг ролини янада оширишни талаб этади.
Жадал иқтисодий ривожланишни таъминлаш учун сиёсий қонун устуворлиги керак.
Давлат ҳокимиятининг аҳоли олдидаги жавобгарлиги унинг фаолиятининг шаффофлигидир. Бунга эришиш эса биринчи навбатда халқ вакилларининг фаолияти билан боғлиқ», - деди Содиқ Сафоев.
Мавзуга оид
14:26 / 16.11.2024
Янги Зеландияда маори депутатлари баҳсли қонун лойиҳасига норозилик билдириб, мажлисда рақсга тушди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
19:06 / 29.10.2024