Венгрия Ўзбекистонга чегара хавфсизлиги масаласида ҳамкорликни таклиф қилди
Венгрия Ўзбекистон билан чегара хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда бугун Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Питер Сийярто маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Венгрия ноқонуний муҳожирлар оқими сабабли сўнгги йилларда эришилган чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашиши мумкин.
“Биз ўз фуқароларининг хавфсизлигига катта эътибор берадиган давлатлармиз. Хавфсизлик чегараларни қўриқлашдан бошланади ва чегараларни қўриқлаш миллий суверенитет сари биринчи қадам бўлади. Биз Марказий Осиёда давлат чегараларини ҳимоя қилиш ҳар доим катта вазифа бўлганлигини яхши биламиз. Бир неча йил аввал бу биз учун нотаниш ҳолат эди", - деди Сийярто Тошкентдаги Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясида.
Марказий Европада бу масала минтақа давлатлари ноқонуний миграцияга дуч келгач долзарб бўлиб қолди.
"Биз турли хил технологияларни ишлаб чиқишга мажбур бўлдик ва бу борада ҳамкорингизга айланишдан хурсанд бўламиз", деди вазир.
2019 йил охирида парламентда чиқиш қилган Сийярто Венгрияга ноқонуний миграция оқими кучайиши мумкинлигини айтганди. Унинг таъкидлашича, шу боис Ғарбий Болқонда миграция хавфсизлиги муаммоси ҳозирги пайтда энг жиддий муаммолардан бири ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳудуд мамлакатларида ҳозирги пайтда 98 мингга яқин ноқонуний мигрантлар бўлиб, бу Марказий Европа учун жиддий хавф туғдиради.
Мавзуга оид
16:16 / 08.11.2024
Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024