Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ нефт-газ ва кимё объектларининг хусусийлаштирилиши бўйича лойиҳаларда иштирок этиши мумкин
ЕТТБ делегацияси вакилларига нефт-газ ва кимё соҳаларида қайси объектларнинг хусусийлаштирилиши маълум қилинди
Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакилларининг Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи доирасида Табиий ресурслар департаменти директори бошчилигидаги делегация аъзолари Давлат активларини бошқариш агентлигида ҳам бўлди.
Учрашувда дастлаб ЕТТБ ҳақида маълумот берилди. Қайд этилганидек, фаол бозор иқтисодиёти ва демократияни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1991 йилда ташкил этилган банкнинг акциядорлари 65та мамлакат, Европа иттифоқи ва Европа инвестиция банкидир.
Йиғилишда агентлик олдида турган давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш, банкротлик тўғрисидаги янги қонунни ишлаб чиқиш, бўш турган объектлар билан ишлаш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш бўйича вазифалар ҳақида сўзлаб берилди.
Шунингдек, нефт-газ ва кимё соҳаларидаги қайси объектларнинг хусусийлаштирилиши маълум қилинди. Ўз навбатида, ЕТТБ ушбу лойиҳаларда иштирок этиш истагини билдирди.
Йиғилиш якунида банк томонидан кўрсатилган қўшимча техник ёрдам ва маслаҳатчиларнинг иши учун миннатдорлик билдирилиб, ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ва тизимни ривожлантириш борасидаги эҳтиёжлари тилга олинди.
Мавзуга оид
09:14 / 20.06.2026
ЕТТБ кўмагида темирйўл ҳаракатини бошқариш тизими янгиланади
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
09:00 / 14.06.2026