Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Путин, Макрон ва Меркель билан Идлиб мавзусини муҳокама қилмоқчи
Фото: AP
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Суриянинг Идлиб вилоятида юз бераётган тўқнашувлар учун “уруш” сўзини қўллаш мумкинлигини айтганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 5 март куни Россия ва Франция президентилари Владимир Путин ва Эмманюэль Макрон ҳамда Германия канцлери Ангела Меркель билан Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазиятни муҳокама қилмоқчи. У Измир шаҳрида қилган чиқиши чоғида ана шундай баёнот берди.
"Идлиб мавзуси "Тинчлик булоғи" операцияси ўтказилган Африн ва бошқа ҳудудлар каби муҳим ҳисобланади. Бу мавзу бўйича жаноб Путин ҳамда Меркель ва Макронга қатъийлигимизни айтдим. 5 март куни Путин, Макрон ва Меркель билан учрашамиз ва бу мавзуни яна муҳокама қиламиз", - деди Эрдўған.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Суриянинг Идлиб вилоятида юз бераётган тўқнашувлар учун “уруш” сўзини қўллаш мумкинлигини айтганди.
Туркия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Идлибда ҳаво ҳужуми вақтида 2 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлган, яна 5 нафари яраланган.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026