Ҳиндистонда мамлакат олтин захирасидан беш марта кўпроқ олтин бўлган кон топилди
Ҳозирги кунда Ҳиндистоннинг олтин захиралари 620 тонна деб баҳоланади, АҚШники эса 8,1 минг тонна. Германия олтин захиралари бўйича иккинчи ўринда - 3,4 минг тонна.
Ҳиндистонлик геологлар Уттар Прадеш штатида қарийб 3 минг тонна олтин рудаси бўлган конни аниқлади.
Reuters агентлигининг билдиришича, кон муваффақиятли қайта ишланса, мамлакат ўзининг олтинга бўлган эҳтиёжини қисман қондириши мумкин бўлади. Маълумот берилишича, ҳозирда Ҳиндистон йилига икки-уч тонна олтин қазиб олади ва қимматбаҳо метални хориждан келтиришга мажбур.
Times of India газетасининг ёзишича, агарда олимларнинг ҳисоб-китоби тўғри бўлса, мамлакат олтин захираси бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринга чиқиб олади.
Ҳозирги кунда Ҳиндистоннинг олтин захиралари 620 тонна деб баҳоланади, АҚШники эса 8,1 минг тонна. Германия олтин захиралари бўйича иккинчи ўринда - 3,4 минг тонна.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
23:02 / 03.10.2024
Ҳиндистон Олий суди қашшоқ оиладан чиққан талабанинг коллежга кириш орзусини рўёбга чиқарди
21:04 / 02.10.2024
Ҳиндистонда ўқитувчилар «мактаб фаровонлиги» учун ўқувчини қурбон қилишди
22:15 / 01.10.2024