Ўзбекистон | 13:35 / 22.02.2020
25533
1 дақиқада ўқилади

Март ва апрелдан бошлаб айрим телекоммуникация хизматларига тарифлар ўзгаради

Гап Call-маркази, симлардан фойдаланиш, телефон сўзлашувларининг тафсилотларини тақдим этиш ва бошқа хизматлар ҳақида кетяпти

Фото: Shutterstock

«Ўзбектелеком» томонидан 125-1/7-сон («Шартнома асосида (эркин) белгиланадиган «Ўзбектелеком» АК телекоммуникация хизматлари учун тарифлар») нархномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, Call-маркази, телеграф алоқаси, тўғридан-тўғри симлардан фойдаланиш, телефон сўзлашувларини шифрлаш (тафсилотлари)ни тақдим этиш ва бошқа хизматларнинг шартлари ҳамда тарифлари даражаси қайта кўриб чиқилди.

Тарифлар билан батафсил танишиб чиқиш учун ҳаволалар:

3-сон ўзгартириш ва қўшимчалар 2020 йил 1 мартдан амал қилади;

4-сон ўзгартириш ва қўшимчалар 2020 йил 1 апрелдан амал қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид