Жамият | 11:16 / 22.02.2020
12164
2 дақиқада ўқилади

Россияда Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлди

Марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилинмоқда

Фото: dnipronews.com.ua

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси маълум қилишича, 2020 йилнинг 18 февраль куни Краснодар шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида Ўзбекистон фуқароси М.А. баландликдан йиқилиб тушиб вафот этган.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, 19 февраль куни Волгоград области Иловля туманида содир бўлган ёнғин оқибатида бирида Ўзбекистон фуқароси Ш.Ж. ҳалок бўлган.

Мазкур фожиали вазиятлар бош консулхона томонидан назоратга олинган. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилинмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи ва Жанубий федерал округи ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ростов-Дон шаҳридаги мамлакат бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-863-285-50-57.

Бундан олдин, Хабаровскда Ўзбекистон фуқароси вафот этганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид