Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla бир марта қувватланиш орқали автомобилга 640 км масофани босиб ўтиш имконини берувчи батарея ишлаб чиқармоқчи
Tesla компанияси раҳбари Илон Маск акциядорлар билан охирги учрашувида эндиликда акомпания электромобиллари бир марта қувватланиш орқали 640 км масофани босиб ўтиши мумкинлигини маълум қилганди. Ўшанда энг узоқ масофани босиб ўтувчи Model S версиясининг қуввати 600 кмни ташкил этарди. Бугунга келиб бу электромобиль босиб ўтадиган масофа 628 кмга етди.
Энди эса компания барча электромобилларнинг юриш масофасини узайтиришга тайёрланаётгани маълум бўлди.
Таниқли блогер-автомеханик Electrek Джейсон Хьюзнинг маълум қилишича, Tesla муҳандислари 109 кВт/с ҳажмдаги 450 вольтли батареяни ишлаб чиқмоқда. Бундай батарея ўрнатилган электромобиль 640 км йўл босиши мумкин.
Ҳозирда Tesla Хитойнинг литий-темир-фосфат аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи CATL компанияси билан музокара олиб бормоқда.
Мавзуга оид
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
22:34 / 13.07.2026
Fiat Topolino мини-электромобил АҚШ бозорига чиқди
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
18:49 / 09.07.2026