Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ноқонуний қурол ва психотроп дориларни олиб юрган шахс қўлга олинди
Учтепа туманида ноқонуний қурол ва психотроп дори воситасини олиб юрган шахс ушланди
Жорий йилнинг 16 февраль куни Учтепа тумани 7-сонли ИИБга хизматга жалб қилинган Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси 4-батальон 3-отряди ходими сафдор Қ.Аҳмедов ва Миллий гвардия ходими тахминан соат 20:30ларда ўз ҳудудларида хизмат олиб бораётган вақтларида, Учтепа тумани 14-мавзеси 1-уй олдида номаълум шахс ички ишлар органлари ходимларини кўриб, ўз ҳаракатларида шубҳа уйғотган.
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси хабарига кўра, ходимлар уни текширмоқчи бўлган вақтларида қочиб кетмоқчи бўлади, лекин тезкорлик натижасида ушланиб, шу жойнинг ўзида тинтув ўтказилган.
Қайд этилишича, унда костюмининг ён чўнтагидан “Пневматик” пистолет, 3 дона “Тропикамид” ва 4 дона “Регапед” номли психотроп дори воситаси борлиги аниқланиб, Учтепа тумани 7-сонли ИИБга олиб бориб шахси текширилган. Ушбу шахс Яшнобод туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган С.З. эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
21:30 / 24.04.2026