Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияга электрон сигарет ва чилимлар олиб кириш тақиқланди
Аввалроқ АҚШ касалликлар профилактикаси ва назорат маркази электрон сигарет чекувчилар орасида ўпка ва респиратор касалликларига чалиниш кўпайиб бораётганлигини билдирганди.
Туркия ҳукумати электрон сигарет, электрон чилимлар, уларнинг таркибий қисмлари ва аралашмаларини олиб киришни тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат савдо вазири Рухсор Пекжан маълум қилди.
"Бугун президент Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан имзоланган электрон сигарет, электрон чилимлар, уларнинг таркибий қисмлари ва аралашмаларини олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун расман эълон қилинди", - деб ёзди у ўзининг Twitter саҳифасида.
Вазир электрон сигаретларнинг саломатлик учун хавфли эканлигини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ АҚШ касалликлар профилактикаси ва назорат маркази электрон сигарет чекувчилар орасида ўпка ва респиратор касалликларига чалиниш кўпайиб бораётганлигини билдирганди.
Касалликларнинг эҳтимолий сабаби Е витамини ва мой аралашмаси деб айтилмоқда.
Канадада ҳам электрон сигарет чекувчи ўсмирда нафас олиш йўлларининг жиддий зарарланиши аниқланганди.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026