Ўзбекистон | 20:19 / 25.02.2020
32702
3 дақиқада ўқилади

Яна бешта вилоятда ИИБ бошлиғига янги ўринбосарлар тайинланди

Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида ички ишлар бошқармалари раҳбарларига янги ўринбосарлар тайинланди. 

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, полковник Умиджон Ҳасанович Адизов Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Умиджон Адизов

Тайинловга қадар У.Адизов Навоий вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ойбек Алохонович Хўжақулов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ойбек Хўжақулов

Тайинловга қадар О.Хўжақулов Наманган вилояти ИИБ тезкор-маълумотлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Акрам Ҳамидович Халимов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Акрам Халимов

Тайинловга қадар А.Халимов Самарқанд вилояти Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Шароф Ўразалиевич Уралов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шароф Уралов

Тайинловга қадар Ш.Уралов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Фахриддин Валиевич Менглиев Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фахриддин Менглиев

Тайинловга қадар Ф.Менглиев Сурхондарё вилояти Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

  • Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Ўзбекистон Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тузилди.
  • Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан узвий ҳамкорликда ишлайди. Вазирликнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари ҳоким ўринбосари ҳисобланади. 
  • Шунингдек, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ҳудудлардаги ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари даражасига кўтарилган.

Бундан аввалроқ Андижон, Бухоро, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ички ишлар бошқармалари раҳбарларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид