Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украинанинг собиқ иттифоқ вақтидаги 16 млрд долларлик қарзини тўлаб берган - Путин
Россия собиқ иттифоқнинг вориси сифатида унга кирган барча давлатлар, жумладан Украинанинг 16 млрд долларлик қарзини тўлаб берган.
Фото: kremlin.ru
Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин айтиб ўтди.
Путиннинг айтишича, Россия собиқ иттифоқнинг вориси бўлишга ва совет республикаларининг барча қарзларини тўлаб беришга рози бўлганда “бутун дунё бундан хурсанд бўлган”.
“Биз Украинанинг ўзи учунгина 16 млрд доллар тўлаб берганмиз”, деб айтган у.
Путиннинг айтишича, Россия қарзни тўлаб бериш эвазига собиқ иттифоқнинг хориждаги активларини олиши керак бўлган. “Биз барча учун қарзни ёпдик, бироқ собиқ иттифоқ ҳудудида қайтадан ташкил этилган давлатлардан баъзилари хориждаги активларини бизга бермаган”, деб таъкидлаб ўтган Россия президенти.
Собиқ иттифоқ республикалари Россия қарзни тўлашни ўз зиммасига олиши эвазига иттифоқнинг хорижий активларидаги улушидан воз кечган.
Собиқ иттифоқ қарзининг аниқ қиймати маълум эмас, бироқ у 90-100 млрд долларга баҳоланади.
Россия 2017 йил ёзида собиқ иттифоқнинг барча қарзларини тўлаб бергани маълум қилинган.
Мавзуга оид
20:35 / 09.04.2026
Мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш учун асослар сони икки баробар оширилади
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
09:45 / 08.04.2026