Фан-техника | 12:04 / 28.02.2020
5895
1 дақиқада ўқилади

WhatsApp дунёдаги энг оммавий мобил дастур мақомини TikTok’га бой берди

WhatsApp дунёдаги энг оммавий мобил дастур мақомини йўқотиб, етакчиликни TikTok ижтимоий тармоғига бой берди.

Фото: softonic.com

Бу ҳақда GizChina нашри хабар берди. 

SensorTower таҳлилий компанияси ўтказган тадқиқотда таъкидланишича, январда TikTok ва унинг хитойча варианти Douyin умумий ҳисобда 104 млн марта юкланиб олинган. Дастурнинг юкланиши сони 2019 йилнинг январь ойига нисбатан 46 фоизга, декабрига нисбатан эса 27 фоизга ўсган.

Умуман олганда, бу дастурлар чиқарилгандан бери 1,82 млрд марта юкланиб олинган.

TikTok Ҳиндистон, Хитой, Бразилия ва АҚШда энг катта талабга эга бўлиб турибди.

Икки дастурдан олинган тушум 2019 йил декабрда 39,4 млн долларни ташкил қилган бўлса, жорий йил январида 28,6 млн долларгача камайган.  

Дастур Хитойнинг ByteDance компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қисқа видеолар яратиш учун мўлжалланган.

Мавзуга оид