Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирусга чалинганлар учун қурилган махсус шифохоналардан биринчиси ёпилди
Хитойнинг Хубэй провинциясида коронавирусга чалинганлар учун тезкорликда қурилган вақтинчалик шифохоналардан биринчиси ёпилди.
Фото: AFP
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Шифохонадан охирги беморлар чиқарилгач, шифохона ўз ишини тўхтатишга қарор қилган. Ушбу шифохона коронавирусга чалинганларни даволаш учун қурилган 16 та вақтинчалик шифохоналардан энг каттаси бўлган.
Шифохона раҳбари ойнинг охиригача қолган шифохоналарни ҳам ёпиш режалаштирилаётганини айтган.
1 март куни Хубэйда 196 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Шу тариқа янги касалланиш ҳолатларининг кунлик ўртача сони кескин камайган.
Хитойнинг қолган шаҳарларида ҳам касалланганлар сони камайиб, бор-йўғи 6 та янги ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
15:42 / 09.01.2026
“Синхуа”: 1–3 январда Ўзбекистонга авиачипта бронлари 2 баравар кўпайди
07:56 / 08.01.2026
Дунёда энг кўп чой қаерда ишлаб чиқарилади?
16:33 / 06.01.2026
«Расм сифати яхши, тўғрими?» — Ли Хитой билан муносабатларни тиклашга уринмоқда
18:46 / 05.01.2026