Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда блокпостга қилинган ҳужум оқибатида беш нафар ҳарбий ҳалок бўлди
29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланди. Келишувни АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳамда “Толибон” етакчисининг ўринбосари, ҳаракатнинг Қатардаги офиси раҳбари мулла Абдулла Ғани Бародар имзолади.
Афғонистон шарқидаги Логар вилоятида блокпостга қилинган ҳужум оқибатида беш нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда 1TV news телеканали хабар берди.
Телеканалнинг маълумот беришича, ҳужум "Толибон" гуруҳи томонидан амалга оширилган. Аммо толиблар ҳозирча бу вазиятга изоҳ бермади.
29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланди. Келишувни АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳамда “Толибон” етакчисининг ўринбосари, ҳаракатнинг Қатардаги офиси раҳбари мулла Абдулла Ғани Бародар имзолади.
Тинчлик келишувида 10 март кунигача “Толибон”нинг 5 минг аъзоси озод қилиниши айтилган. “Толибон” ўз навбатида минг кишини озод этади.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани беш минг нафар толибни озод қилиш мажбуриятини олмаганини, бу масала "АҚШнинг эмас, Афғонистон ҳукуматининг ваколатига кириши"ни айтди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026