Хайрия натижаси: Қурбонбек ака уйли бўлди
Kun.uz таҳририяти ёрдам муҳтож ватандошларимиз ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилишда сабабчи бўлишни ўз фаолиятининг бош мезонларидан бири қилган. 2 март куни таҳририятнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари ва веб-саҳифасида «Ким бўлса ҳам ёрдам бергандан Худо рози бўлсин, жуда хор ҳолатда қолдим» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.
Тошкент вилояти ҳамда Янгийўл туман ҳокимлигининг амалий саъй-ҳаракатлари билан 3 март куни Қурбонбек ака 2 қаватли ижтимоий уйлардаги 3 хонали хонадонга кўчириб ўтказилди. Шу муносабат билан Kun.uz мухбири вилоят ва туман мутасаддилари билан биргаликда Қурбонбек аканинг янги хонадонида бўлди.
- Мен жуда ҳам хурсандман, юртбошимиздан, сизлардан, вилоят ҳокимлиги ва туман ҳокимидан жуда миннатдорман. Жуда ҳурсанд бўлиб кетдим. Мен ўйловдимки, мен ҳеч ким қарамайди, деб. Алҳамдулиллаҳ, мана шу хонадонларга кириб келдим. Ким хизмат қилди, ким харажат қилди, ҳаммалари иймонли-инсофли, бахтли-саодатли бўлишсин.
Бизларнинг ўзбеклардек одамлар йўқ экан. Интернетда чиққандан бошлаб, телефон қўнғироқлари тинмайди. Америкадан, Кореядан, Россиядан, Қозоғистондаги ўзбекларимиз барака топсин, бизларнинг миллатимизга етадиган миллат йўқ экан. Мен инсонгарчилик бизда қолмади, деб ўйлаган эдим, ҳаммаси бизда экан. Худога минг шукр. Президентимиз шарофати билан шундай даражага эришиб турибман. Айниқса, ёрдамга шошилаётган инсонлар кўплигини айтмайсизми? Илоҳим, ҳаммаларингиз бахтли бўлинглар!
Туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Нилуфар Нормирзаевага кўра, туманда 206 мингдан ортиқ фуқаро бўлиб, бугунги ногиронлиги бор, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга кўмак бериш борасида махсус дастур ишлаб чиқилган. Туманнинг Умид маҳалласида 5та икки қаватли бинолар ижтимоий уйлар сифатида қайта таъмирланган, бунинг 1,5 млрд сўм маблағ сарфланган. 2019 йил августида 10 киши, декабрь ойида 18 фуқаро шу уйлардаги хонадонларга кўчиб ўтган. Эндиликда, ижтимоий ҳимояга муҳтож яна бир фуқаролардан бири Қурбонбек Турсунов ҳам шу ерга кўчиб келди.
Мавзуга оид
14:34 / 03.10.2024
Тошкент вилоятида чуқурга тушиб кетган одам чиқариб олинди
14:30 / 28.09.2024
Ўзбекистонга 3 метрлик бўғма илонни олиб кирмоқчи бўлган бўлган шахс тўхтатиб қолинди
13:14 / 12.09.2024
Тошкент вилоятидан яна 14 та маҳалла қисман Янги Тошкент ҳудудига ўтказилмоқда
11:45 / 12.09.2024