Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция Туркияни қочқинларни газли гранаталар билан қуроллантиришда айблади
Греция ҳукумати расмий вакили Стелиос Петсаснинг сўзларига кўра, Туркия ноқонуний мигрантларга Греция чегарасига етиб олишларига ёрдам бермоқда.
Греция-Туркия чегарасида тўпланган ноқонуний мигрантлар Греция кучларига қарши Туркия армияси фойдаланадиган кўздан ёш оқизувчи гранаталар қўлламоқда, деди Греция ҳукумати расмий вакили Стелиос Петсас.
"Греция ҳудудига ўтишга уринаётган мигрантлар Туркия армияси фойдаланадиган кўздан ёш оқизувчи газни қўлламоқда", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Туркия ноқонуний мигрантларга Греция чегарасига етиб олишларига ёрдам бермоқда.
Аввалроқ Греция бош вазири Кириакос Мицотакис ана шундай айблов билан чиққанди.
Туркия Суриянинг Идлибида вазият кескинлашганидан кейин мигрантлар ва қочқинлар оқимини тўхтатиб тура олмаслигини билдирди ва ЕИ билан чегарасини очиб юборди.
Мавзуга оид
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026