ППХ: Жамоат жойларидаги жиноятлар 8,6 фоизга камайди
Маълум бўлишича, республика бўйича ҳар куни жами 2567 нафар пиёда ва 1000дан ортиқ автопатруль ходими хизмат олиб боради.
Жамоат жойларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида Патруль-пост хизмати томонидан олиб борилаётган амалий ишлар натижаси юзасидан 4 март куни матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Патруль-пост хизмати бошқармаси бошлиғи полковник Бекмурод Абдуллаевнинг маълум қилишича, ППХ ходимлари асосан кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари, темир йўл вокзаллари, аэропорт, метрополитен объектлари ва уларнинг атрофларида, қисқача қилиб айтганда, аҳоли гавжум жойларда хизмат олиб боради.
Охирги йилларда иш ҳажми ҳам ортиши билан биргаликда, жамоат жойларида содир этилган жиноятлар 8,6 фоизга, кўчаларда содир этилган жиноятлар эса 8,1 фоизга камайишига эришилган.
Ҳозирда республика бўйича ҳар куни жами 2567 нафар пиёда ва 1000дан ортиқ автопатруль хизмати ходими жалб қилинади.
«Хавфсиз шаҳар» концепцияси бўйича ҳам ишлар олиб бориляпти.
Хусусан, Тошкент шаҳрида «Хавфсиз пойтахт» концепцияси амалиётга жорий қилиниб, концепция доирасида жиноятларнинг оқибатларига эмас, балки уларнинг сабаблари ва асосий омилларига қарши курашишга эътибор қаратилмоқда.
Бу концепция ўзини оқлаётгани сабабли бошқа ҳудудларда, яъни, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудида жами 21та йирик шаҳарларда жорий қилиниши кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
14:07 / 12.09.2024
Россияда оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди
15:27 / 19.08.2024