Жамият | 10:38 / 05.03.2020
8376
2 дақиқада ўқилади

Чинозда Украина фуқароси бошқарувидаги DAF’дан 700 литр дизель ўғирлаган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида қаровсиз қолдирилган юк автомашинасидан дизель ёқилғиси ўғирланди, ғараз ниятли шахслар ушланди

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 14 февраль куни тунда номаълум шахслар “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Чиноз тумани Бирлик маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 862-километрида, Украина фуқароси 46 ёшли А.К.нинг бошқарувидаги “DAF” русумли юк машинаси қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, унинг ёқилғи бакидан 700 литр дизель ёқилғисини яширин равишда тўкиб олиб ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида аниқланишича, ушбу жиноятни 29 ёшли А.З., 33 ёшли А.Х., 30 ёшли Б.Ю. ва 34 ёшли И.А. содир этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ғараз ниятли шахсларга нисбатан айблов эълон қилинган ва уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид