Жаҳон | 22:57 / 05.03.2020
9767
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда коронавирусга чалинганларни кимсасиз оролда жойлаштиришмоқчи

Индонезия расмийлари коронавирусга чалинганларни Галанг деб номланувчи кимсасиз оролда жойлаштиришмоқчи. 

Фото: EPA-EFE

Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони Хади Тяджантога таяниб Jakarta Post нашри хабар берди

Тяджантонинг маълум қилиишича, оролда 1979-1996 йилларда вьетнамлик қочқинлар учун лагер сифатида қўлланган бир нечта бино сақланиб қолган.

Оролдаги шифохона карантин маркази сифатида қўлланиб, минг нафаргача беморни қабул қила олади. Индонезия жамоат ишлари ва уй-жой қурилиши вазири бундай шифохонани бир ойда жиҳозлаш мумкинлигини маълум қилган. Таъкидланишича, оролда сув ва электр таъминоти мавжуд.

2 март куни Индонезияда коронавирусга чалинган илк 2 киши аниқлангани маълум қилинган. 

27 февралда Жакарта яқинидаги деярли кимсасиз орол Себаруга февраль бошидан Ҳонгконгда карантинда турган World Dream круиз лайнери экипажининг индонезиялик 188 нафар аъзоси карантинга жўнатилганди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид