Жаҳон | 23:01 / 05.03.2020
37060
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Эрдўғаннинг музокараси олти соатдан ортиқроқ давом этди – Идлиб бўйича келишувга эришилди

Эрдўғаннинг маълум қилишича, томонлар жума куни соат 00.00дан бошлаб Идлибда ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишга келишиб олган.

Фото: РИА Новости

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасидаги олти соатдан ортиқроқ давом этган музокара якунига етди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Путин ва Эрдўған уч соат юзма-юз суҳбатлашган, сўнгра уларнинг суҳбатига делегациялар ҳам қўшилган.

Эрдўғаннинг маълум қилишича, томонлар жума куни соат 00.00дан бошлаб Идлибда ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишга келишиб олган.

У шунингдек, Россия билан келишилган ҳолда Идлибга Туркиянинг қўшимча кучлари жўнатилганини маълум қилди.

Москвага ташрифи олдидан Ражаб Тоййиб Эрдўған Владимир Путин билан музокаралардан сўнг Идлибда ўт очиш тўхтатилишини кутаётганини айтганди.

Мавзуга оид