Анқара Туркия ва Россия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Владимир Путин ўртасидаги музокаралардан сўнг Суриянинг Идлиб провинциясида ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилишини кутмоқда. Бу ҳақда журналистларга Туркия раҳбари маълум қилди.
"Биз Москвада бўлиб ўтадиган музокаралардан сўнг тезлик билан ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилишини кутмоқдамиз", - дея Эрдўғаннинг сўзларидан иқтибос келтиради NTV телеканали.
Бундан ташқари, Туркия президенти АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Жеймс Жеффрининг Вашингтон Идлибдаги операция учун Анқарага ўқ-дори билан ёрдам беришга тайёрлиги тўғрисидаги сўзларига изоҳ берди.
"Мен АҚШ президенти Дональд Трампга ана шундай сўров юбордим", - деб таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, Путин ва Эрдўған 5 март куни Москвада музокара ўтказади.











