Талабаларни ўқишдан четлатиш ҳолатлари кўпаймоқда. Вазирлик изоҳ берди
Асосан 1-2-курс талабаларининг ўқишдан четлаштирилиш ҳолатлари кўп кузатиляпти.
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов талабаларнинг ўқишдан четлаштириш даражаси ошиб бораётгани ҳақида маълумот берди.
«2016 йилгача талабалар деярли курсдан курсга қолмаган. Бу кўрсаткич 0,3 – 0,4 фоиз атрофида бўлган. Бугунги кунда 2-3 фоизни кўрсатяпти.
Даража ўз-ўзидан ошиб бораверади, чунки сифатли кадрларга талаб кучаймоқда. Олий таълим тизими тўлиқ ислоҳ қилиниш жараёнида. Эътибор берсангиз, ОТМга қабул тизими енгиллаштирилмоқда. Олийгоҳни тугатиш эса мураккаблашиб бораверади. Битирувчилар сони камайиб кетаверади.
Асосан 1-2-босқич талабаларининг ўқишдан четлаштирилиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда», – деди Холиқов 6 март куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг айтишича, олий таълимда кадрларни тайёрлашда иш берувчининг талабига катта эътибор берилади.
«Иш берувчига бугун дипломли талаба керакми ёки ҳар томонлама салоҳиятга эга малакали мутахассис керакми? Шу жиҳатларни чуқур ўрганишимиз керак. Фақат топшириқ берса бажарадиган эмас, муаммоли вазиятларда салоҳияти билан чиқиб кета оладиган кадрлар зарур», – дейди Бош бошқарма бошлиғи.
Мавзуга оид
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
14:18 / 04.01.2021
Тўлов-контракт миқдорлари ошмайди – вазирлик
10:14 / 03.01.2021
БҲМ ошиши талабаларнинг контракт тўлови бўйича саволларни туғдирмоқда
15:12 / 18.12.2020