Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирусга чалинган юз ёшли қария соғайиб кетди
Вирусга қарши дорилар, анъанавий Хитой тиббиёти ва қон қуйишни ўз ичига олган 13 кунлик даволанишдан сўнг у соғлом деб топилган ва шифохонадан жавоб берилган.
Хитойда юз ёшли қария янги коронавирусдан соғайиб кетди ва шифохонадан уйига жавоб берилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, қария 24 февралда коронавирус ташхиси билан Ухандаги касалхонага ётқизилган. У шунингдек, Альцгеймер касаллиги, гипертония ва юрак етишмовчилигидан азият чеккан.
Вирусга қарши дорилар, анъанавий Хитой тиббиёти ва қон қуйишни ўз ичига олган 13 кунлик даволанишдан сўнг у соғлом деб топилган ва шифохонадан жавоб берилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 80 минг нафардан ошган, 3097 киши вафот этган. Дунё бўйича эса касаллик юқтирганлар 106 128 нафарга етган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026