Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокенгаш ва Еврокомиссия раҳбарлари Эрдўған билан учрашади
Брюсселда миграция, хавфсизлик ва Суриядаги инқироз масалаларини муҳокама қилинади.
Еврокенгаш ва Еврокомиссия раҳбарлари Шарль Мишель ва Урсула фон дер Ляйен Брюсселда Туркия президенти билан учрашади ҳамда миграция, хавфсизлик ва Суриядаги инқироз масалаларини муҳокама қилади.
"Еврокенгаш раиси ва Еврокомиссия раиси душанба куни Брюсселда минтақадаги миграция, хавфсизлик, барқарорлик ва Суриядаги инқироз масалаларини муҳокама қилиш учун Туркия президенти билан учрашади", - дейилади Еврокенгаш матбуот котибининг Twitter саҳифасида.
Ўтган ҳафтада Туркия мигрантларнинг янги тўлқинини тутиб тура олмаслигини билдириб, қочқинлар учун ЕИ билан чегараларини очиб юборганини маълум қилди. Шундан сўнг минглаб мигрантлар Европага ўтиш илинжида Греция чегарасига ёпирилди.
5 март куни Москвада Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған музокара ўтказишди. 6 соатдан ортиқ вақт давом этган учрашувлар якунида Суриядаги вазият бўйича меморандум имзоланди.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026