Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уханда коронавирусга чалинганлар учун очилган 11 та шифохона ёпилди
Янги турдаги коронавирус тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Хитойнинг Ухан шаҳрида очилган 14 та вақтинчалик шифохонадан 11 таси ёпилди. Бунга улардаги аксарият беморларга жавоб берилгани сабаб ҳисобланади.
Қолган беморлар коронавирусга чалинганлар қабул қилинадиган бошқа махсус шифохоналарга йўлланган.
Эпидемия бошлангандан кейин Хитойдаги бир қатор стадионлар ва кўргазма марказлари вақтинчалик госпиталларга айлантирилган. Бундай шифохоналардан бири - Цзяокоу туманидаги шифохона 1 март куни биринчи бўлиб ёпилган.
Охирги маълумотларга кўра, коронавирусга чалинганлар умумий сони дунё бўйича 110 минг кишидан ошди. Улардан 62 минги соғайиб кетган, 3800 га яқини вафот этган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026