Жаҳон | 23:32 / 11.03.2020
12801
1 дақиқада ўқилади

Ҳолливуд продюсери Харви Вайнштейн 23 йилга озодликдан маҳрум этилди 

Ҳолливуднинг нуфузли продюсерларидан бири, 67 ёшли Харви Вайнштейн жинсий тегажоғлик ва номусга тегиш айбловлари бўйича 23 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Фото: Reuters

Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди. Маълум қилинишича, Вайнштейн Нью-Йорк штати турмасига жўнатилган. 

Февраль охирида ҳукм чиқарувчилар ҳайъати уни жинсий кўринишдаги жиноий ҳаракатларда ва учинчи даражали номусга тегишда айбдор деб топишган. АҚШда жинсий кўринишдаги жиноий ҳаракатлар учун бериладиган максимал жазо 25 йиллик қамоқ жазосини, учинчи даражали номусга тегиш учун 5 йиллик қамоқ жазосини ташкил қилади.   

Ҳукм чиқарувчилар продюсер “Подиум лойиҳаси”да иштирок этган Мириам Хейлига нисбатан жинсий кўринишдаги ҳаракатларни амалга оширгани ҳақидаги хулосага келишган.

Бундан ташқари, Ванштейнни тегажоғликларда Ҳолливуднинг таниқли актрисалари, жумладан Анжелина Жоли, Ума Турман, Гвинет Пэлтроу, Эшли Жадд ва бошқалар айблаган. Ванштейн атрофидаги можаро 2017 йилда авж олгач, у ўзи асос солган компаниядан бўшатилган.

Мавзуга оид