Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд Ўзбекистон учун мамлакатга келгандан кейин расмийлаштириладиган визани бекор қилди
Таиланд ҳукумати коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида 18 та давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга келгандан кейин расмийлаштириладиган визани бекор қилди.
Бу ҳақда 11 март куни Таиланд ички ишлар вазири маълум қилди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2010 йил 23 апрелдан фуқароларига Таиландга кириш визаси мамлакатга келгач бевосита Таиландга кириш халқаро пунктларида (24 та аэропорт ва 2 та чегара ўтказиш пункти) расмийлаштириладиган давлатлар рўйхатига киритилган. Виза 15 кунлик муддатга расмийлаштирилган.
Таиланд Ўзбекистондан ташқари яна 17 та давлатга ушбу визани бекор қилган, булар: Болгария, Бутан, Хитой (жумладан Тайван), Кипр, Эфиопия, Фижи, Грузия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Мальта, Мексика, Науру, Папуа-Янги Гвинея, Руминия, Россия, Саудия Арабистони ва Вануату.
Таъкидланишича, эндиликда рўйхатга киритилган давлатлар фуқаролари Таиландга виза олиш учун Таиланднинг ўз давлатларидаги элчихона ёки консулхоналарига режалаштирилаётган сафардан олдинроқ мурожаат қилишлари керак бўлади.
Шунингдек, Жанубий Корея, Италия ва Ҳонгконг фуқаролари ҳам Таиландга виза ололмайдилар.
Ҳозирча ушбу чекловлар қачонгача амал қилиши номаълум.
11 март ҳолатига кўра, Таиландда коронавирусга чалинганлар сони 59 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:01 / 04.06.2026