Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди
10 март куни Озарбойжон ҳукумати мамлакатда Наврўз байрами тадбирларини ўтказишни бекор қилганди.
Озарбойжонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Эрондан ватанига қайтган ва карантинга жойлаштирилган озарбойжонлик аёл вафот этди. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги тезкор штаб хабар берди.
"Аёлда коронавирус инфекцияси симптомлари аниқланганди. У карантинга жойлаштирилганди, аммо аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади", - дейилади штаб хабарида.
Аввалроқ Озарбойжонда коронавирус юқтирганлар сони 15 нафарга етгани хабар қилинганди.
10 март куни Озарбойжон ҳукумати мамлакатда Наврўз байрами тадбирларини ўтказишни бекор қилди.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026