Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Таиландга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
Ташқи ишлар вазирлиги Таиландга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди
Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Таиланд Қироллиги ҳукумати COVID-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан 18та давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакат аэропортларида кириш визаларини (Visa on Arrival) расмийлаштириш тартибини бекор қилди.
Таиланд томони мазкур мамлакатларнинг фуқароларига кириш визаларини қиролликнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналаридан бирида расмийлаштиришни тавсия қилмоқда. Ушбу жараён номаълум муддатга жорий қилинмоқда ва коронавирус тарқалиши даражасининг пасайганидан кейин қайта кўриб чиқилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ТИВ Таиланд, Камбожа ва Лаос ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатнинг Бангкок шаҳридаги бош консулхонасига +66-2-675-39-95 ва +66-9-5502-6770 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.
Аввалроқ, Таиланд Ўзбекистон учун мамлакатга келгандан кейин расмийлаштириладиган визани бекор қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026