Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖБ ва Швейцария кўмаги. 500 мингдан ортиқ ўзбекистонлик сифатли сув таъминоти ва канализация хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади
Ўзбекистоннинг учта ҳудудидаги 500 000дан ортиқ аҳоли янада сифатли сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдалана оладилар
Жаҳон банкининг директорлар кенгаши Ўзбекистонда сув таъминоти тизимини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш лойиҳасини молиялаштириш учун Халқаро тараққиёт ассоциациясидан 239 миллион долларлик кредитни тасдиқлади.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда сув таъминоти ва канализация инфратузилмаси асосан совет даврида яратилган. Бугунги кунда у эскирган ва капитал реконструкция қилишни ва янада кенгайтиришни талаб қилади. Ушбу инфратузилмани янгилаш бўйича иш суръати, унинг мавжуд қуввати ва техник хизмат кўрсатиши ўсиб бораётган аҳоли эҳтиёжларини қондирмайди. Бу омиллар мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида сув таъминоти ва канализация сифатининг пасайишига олиб келди.
«Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида, Ўзбекистоннинг учта ҳудудидаги 500 000дан ортиқ аҳоли янада сифатли сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдалана оладилар», - деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори.
Ушбу лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус, Тахиатош ва Хўжайли шаҳарларида оқава сув тозалаш иншоотларини модернизация қилиш режалаштирилган. Сирдарё вилоятида ва Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон шаҳрида ҳам сув таъминоти ва канализация тармоқлари кенгайтирилиб, реконструкция қилинади.
Лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири - бутун Ўзбекистон бўйлаб энергия ва сув йўқотишларини камайтириш. Бунга сув таъминоти хизматлари соҳасида энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини молиялаштириш механизмини, шунингдек, маҳаллий сув каналлари фойдаланиши мумкин бўлган сув истеъмолини ҳисоблаш дастурларини жорий қилиш орқали эришиш мумкин.
Бундан ташқари, ушбу лойиҳа доирасида Швейцариянинг иқтисодий ишлар бўйича давлат котибияти сув таъминоти хизматлари секторининг институционал ва тартибга солувчи салоҳиятини ривожлантириш учун 7,8 миллион доллар миқдорида грант ажратади. Ушбу лойиҳа сув таъминоти тизимининг самарадорлигини ва шаффофлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон ҳукуматига секторни ислоҳ қилишда ёрдам беради.
Жаҳон банки Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишда техник ёрдам ва умумий қиймати 3,5 миллиард АҚШ долларига тенг 21та лойиҳани молиялаштириш орқали ёрдам бермоқда. Улар макроиқтисодий сиёсатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти ва канализация, энергетика, транспорт, ижтимоий ҳимоя, шунингдек, шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилади.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
07:18 / 05.05.2026