Жаҳон | 17:13 / 13.03.2020
24259
1 дақиқада ўқилади

Петербургда ўзбекистонлик мигрантлар ва доғистонликлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди

Фото: РИА Новости

Петербургда полиция ходимлари «Галерея» савдо-кўнгилочар мажмуаси ёнида рўй берган оммавий муштлашувда иштирок этганликда гумон қилинган 11 кишини қўлга олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Тергов маълумотларига кўра, можаро Ўзбекистон фуқаролари ва доғистонликлар ўртасида келиб чиққан.

Муштлашувда ўн беш киши қатнашган, улар полиция келгунича тарқалиб кетган. Улардан бирига пичоқ билан жароҳат етказилган, уни ўртача оғир аҳволда касалхонага олиб кетишди.

Қўлга олинганлар - 18 дан 25 ёшгача, уларнинг барчаси Ўзбекистон ва Доғистондан бўлганлар, дея айтиб ўтди агентлик суҳбатдоши. Уларга безорилик бўйича иш қўзғатилгани айтилади. 

Мавзуга оид