Жаҳон | 23:27 / 14.03.2020
12024
1 дақиқада ўқилади

АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 50 нафарга етди

Фото: Getty Images

АҚШда коронавирус қурбонлари сони 50 кишига етди. Бу ҳақда матбуот анжумани давомида мамлакат президенти Дональд Трамп маълум қилди.

"Жами 50 нафар қурбон. Бу рақам кўпроқ бўлиши мумкин эди, аммо кўрилган чоралар туфайли бу юз бермади", - деди у.

Кеча 13 март куни президент Дональд Трамп мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.  Оқ уй раҳбари вирусга қарши курашиш учун давлат ҳеч нарсани аямаслигини ҳамда унга қарши курашиш учун 50 миллиард долларгача маблағ ажратилиши мумкинлигини айтди. Коронавирусга қарши кураш учун ишлаб чиқилган илк дастурда эса АҚШ давлат ғазнасидан 8,5 миллиард доллар ажратилганди.

Мавзуга оид