Иордания дунёнинг барча мамлакатлари билан авиақатновларни тўхтатди
Иордания коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун 17 мартдан бошлаб юк ташувларидан бошқа барча рейслар учун ўз аэропортларини ёпади.
Бу ҳақда мамлакат бош вазирининг Twitter саҳифасида хабар қилинди.
"Душанба 16 мартдан бошлаб қатор мамлакатлар билан авиақатновлар тўхтатилади, 17 мартдан бошлаб эса қиролликка ва қиролликдан юк самолётларидан ташқари парвозлар тўхтатилади", - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Иордания ҳукумати бошқа мамлакатлар фуқаролари учун қуруқлик ва денгиз чегараларини ҳам ёпди.
Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари 17 мартдан бошлаб дипломатик паспорт эгаларидан ташқари барчага виза беришни тўхтатиши маълум қилинганди.
Шунингдек, 14 мартдан бошлаб Туркияга Германия, Испания, Норвегия, Франция, Австрия, Дания, Швеция, Бельгия ва Нидерландия фуқароларининг кириши тақиқланди.
Мавзуга оид
18:05 / 20.09.2024
Иордания моховни енгган биринчи давлат деб тан олинди
00:03 / 18.09.2024
НАТО бир неча ойдан кейин Яқин Шарқда бюросини очади
20:28 / 08.09.2024
Иордания ва Ғарбий Соҳил чегарасидаги отишмада исроилликлар ҳалок бўлди
18:46 / 17.06.2024