Жамият | 22:55 / 14.03.2020
42175
2 дақиқада ўқилади

Учтепа туманидаги портлаш содир бўлган жойдан яна бир кишининг жасади топилди

Фото : KUN.UZ

Аввалроқ 2 киши вафот этгани, 4 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди.

Бугун, 14 март куни портлаш содир бўлган Учтепа туманидаги “Аксава” МЧЖга қарашли автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасида яна бир кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

“Ҳодиса содир бўлган жойда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари ва бошқа тузилмалар вакиллари ишламоқда. Соат 20:00 атрофида вайроналар остидан учинчи қурбоннинг жасади топилди. Ушбу босқичда мазкур ҳодисанинг сабабларини аниқлаш бўйича терговга қадар тадбирлар олиб борилмоқда. Дастлабки тахмин - кислород ёки газ баллонидан фойдаланиш вақтида хавфсизлик техникасини бузиш”, дейилади хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, 14 март куни соат 10:40 ларда Учтепа тумани “Чўпон ота” МФЙ ҳудудида жойлашган “Аксава” МЧЖга қарашли икки қаватли автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаси 2 та боксининг деразаси ва деворлари қисман қулаши содир бўлган.

Kun.uz мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, автосервисда кислород баллони портлаган, натижада сервис биноси томининг бир қисми қулаб тушган. 

Мавзуга оид