Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways: Европа давлатларига ҳозирча чартер рейслар режалаштирилмаган
Фото: KUN.UZ
14 мартдан бошлаб коронавирус киришининг олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон билан Франция, Испания, Буюк Британия ўртасидаги барча авиақатновлар тўхтатилган.
Бундай вазиятда йирик давлатлар ва Ўзбекистон ўртасида авиақатновлар қандай амалга оширилиши, хусусан чартер рейслар режаси юзасидан қизиқиб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси билан боғландик:
– Учта давлат ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар тўхтатилди. Булар Франция, Испания, Буюк Британия каби йирик давлатлардир. Ҳозир Евроиттифоққа бир йўналиш – Германиянинг Франкфурт шаҳрига қатновларни амалга оширяпмиз.
Чартер рейсларга келсак, бу борада ҳозирча сўров келиб тушмаган. Авиақатновлар тўхтатилиши ҳам, бугун, 14 март кунидан амалга кирди. Шу боис ҳали чартерлар масаласи кўриб чиқилмади.
Бундай вазиятда чартер рейслар режаси Транспорт вазирлиги ва хорижий давлатлардаги элчихоналаримиз билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. Элчихоналар қайтиш истагида бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантиради, Транспорт вазирлиги эса вақт ва жойни белгилаб беради. Шундай кейин авиакомпаниямиз ўша белгиланган режа асосида чартер рейсни амалга оширади.
Ҳар қандай янгиликларни тезкорлик билан жамоатчиликка етказамиз, – деди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси матбуот котиби Ҳабибулло Набиев.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
18:47 / 21.08.2025
Uzbekistan Airways йўловчилар шахсий маълумотлари тарқаб кетгани ҳақидаги хабарни рад этди
19:00 / 14.08.2025
Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!
15:47 / 06.08.2025