14:27 / 14.03.2020
3043
Ўзбекистонликларга Франция, Испания ва Буюк Британияга вақтинча бормай туриш тавсия қилинди 

ТИВ ватандошларга фавқулодда зарурат бўлмаса Франция, Испания ва Буюк Британияга вақтинча бормай туришларини тавсия қилди

Фото: Nacho Doce/Reuters

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Франция, Испания ва Буюк Британияда бўлиб турган ёки мазкур давлатларга боришни режалаштираётган фуқароларига тавсия билан чиқди.

Дунёда COVID-19 коронавируси билан боғлиқ ҳолатнинг оғирлашиши, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан пандемиянинг эълон қилиниши муносабати билан ва унинг мамлакат ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарор қилди:

2020 йилнинг 14 мартидан бошлаб Ўзбекистон билан Франция, Испания ва Буюк Британия ўртасидаги барча авиақатновларни тўхтатиш;

Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Италия Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Франция Республикаси ва Испания Қироллиги фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига барча турдаги чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келишини вақтинча тўхтатиш;

охирги 14 кун ичида юқорида қайд этилган мамлакатларга борган барча хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига киришини вақтинча тўхтатиш.

Ушбу чеклов чоралари дипломатик ва хизмат паспорти эгаларига, сўнгги 14 кун ичида юқорида қайд этилган мамлакатларда бўлмаган бошқа чет эл давлатларининг фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ТИВ ватандошларга фавқулодда зарурат бўлмаса Франция, Испания ва Буюк Британияга вақтинча бормай туришларини тавсия қилади ва ушбу давлатлар ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда қуйидаги элчихоналарга мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади:

Париж шаҳридаги элчихона (Ишчи гуруҳ):
Фурқат Қодиров, сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи, +33187866491
сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи, консул, биринчи котиб, +33153300355
Шавкат Тошев, учинчи котиб, +33153300354
Сардор Салимов, атташе, +33187866490
Отабек Унгбаев, Uzbekistan Airways’нинг Париж шаҳридаги вакили, +33145224550

Мадрид шаҳридаги элчихона:
+34 91 3101639

Лондон шаҳридаги элчихона:
+44 207-2297679, +44 871-468-1100.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top