Жаҳон | 10:21 / 16.03.2020
7412
1 дақиқада ўқилади

АҚШда таянч ставкаси деярли нол қийматгача туширилди 

АҚШнинг Федерал захира тизими коронавируснинг иқтисодиётга таъсири сабабли асосий таянч ставкасининг пасайтирилишини эълон қилди. Бу ставканинг март ойидаги иккинчи туширилишидир ва у деярли нол қийматгача пасайтирилган.

Фото: Andy Wong / AP

Асосий таянч ставка 0,0-25 фоизгача пасайтирилган.  

Таъкидланишича, ушбу қарор коронавирус оқибатлари “яқин орада иқтисодий фаолликка босим ўтказиши ва иқтисодий истиқболлар учун хавфлар туғдириши” сабабли қабул қилинган. Бу қиймат иқтисодиёт “охирги ҳодисалардан ўта олгани” аён бўлгунгача сақланиб қолади.

Бу таянч ставкасининг 2 ҳафтадан камроқ вақт ичида иккинчи марта пасайтирилишидир. 3 март куни ФЗТ шошилинч йиғилишда 2008 йил Lehman Brothers банки банкрот бўлгандан кейин биринчи марта ставкани 0,5 фоизга, яъни 1-1,25 фоизгача туширган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ставканинг туширилишини “яхши янгилик” деб атаган. Трамп коронавирус пандемиясигача ФЗТни таянч ставкасини нол ёки ундан ҳам пастроқ – манфий қийматгача туширишга чақириб келган. 

Мавзуга оид