Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда коронавирус авж олганига қарамай маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди
Франция ҳукумати коронвирус эпидемияси ортида маҳаллий сайловларни бекор қилмади. Сайловларнинг 1-тури 15 март куни бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш даражаси паст бўлиб, 45,5 фоизни ташкил қилди.
Ваҳоланки, 2014 йилдаги сайловларнинг 1-турида 63,55 фоиз сайловчи иштирок этган.
Сайловлар натижаларига кўра, Франция президенти Эммануэль Макрон партияси “Олға, республика” паст натижа кўрсатган. Гавр мэри лавозимига қайта сайланиш учун курашган бош вазир Эдуар Филипп номзодлар орасида энг яхши натижага эришган, бироқ у 1-турда ғолиб бўлиш учун етарли овоз тўплай олмаган. Филипп учун 43 фоиз сайловчи овоз берган.
Макроннинг энг яқин сафдошларидан бири Жерар Коломб мэр бўлган Лионда президент партияси номзоди фақатгина 4-натижани кўрсатган. Бу ерда етакчиликни Яшиллар партияси номзоди Грегори Дусе қўлга олган. Шунингдек, “яшиллар” Безансон, Страсбург ва Греноблда ҳам етакчилик қилган.
Парижда эса “Олға, республика” номзоди Аньес Бузен 3-натижани кўрсатган (17,6 фоиз овоз), бу ерда социалистлар номзоди – амалдаги мэр Анн Идальго етакчилик қилган. Унга сайловчиларнинг 30,2 фоизи овоз берган.
Францияда муниципал сайловлар 2 турда ўтади. Кейинги тур 22 мартга белгиланган, бироқ коронавирус эпидемияси ортида бекор қилиниши мумкин. Бунга кўплаб сиёсатчилар чақирмоқда.
Бу орада Франция президенти сайловларда овоз бериш вақтида демократик жараён карантинга қарамай давом этиши кераклигини айтган. “Мен нафақат хавфсизлик ва фуқаролар соғлиғи, балки мамлакатдаги демократик ҳаёт кафили ҳам ҳисобланаман”, деб айтган Макрон.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026