«Ролан Гаррос» теннис мусобақаси кузга кўчирилди
«Катта дубулға» сериясига кирувчи йирик мусобақалардан бири «Ролан Гаррос» кронавирус пандемияси сабабли кузга кўчирилди.
Бу ҳақда мусобақа ташкилотчилари сайтида маълум қилинган.
“Катта дубулға”нинг мавсумдаги иккинчи мусобақаси бўлган Франция очиқ чемпионати 24 майдан 7 июнгача ўтказилиши режалаштирилганди. Эндиликда турнирни 20 сентябрдан 4 октябргача ўтказишга қарор қилинди.
“Биз бундай мисли кўрилмаган вазиятда мураккаб, бироқ журъатли қарорни қабул қилишимизга тўғри келди. Ўтган бир ҳафта ичида вазият тубдан ўзгариб кетди. Биз масъулият билан ҳаракат қиламиз ва ҳар бир кишининг соғлиғи ва хавфсизлиги учун курашишимиз лозим”, деб айтган Франция теннис федерацияси президенти Бернард Жудичелли.
Таъкидланишича, мусобақага сотиб олинган чипталарни қайтариш ёки кузда ўтказиладиган мусобақа чипталарига алмаштириш мумкин бўлади.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, агар “Роллан Гаррос” кузда ўтса, у билан “Катта дубулға”га кирувчи яна бир мусобақа – АҚШ очиқ чемпионати орасидаги танаффус бор-йўғи бир ҳафтани ташкил қилади, чунки US Open 24 августдан 13 сентябргача ўтказилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Профессионал теннисчилар ассоциацияси ATP ўз шиори остида ўтувчи мусобақаларнинг ўтказилишини 20 апрелгача, аёл теннисчилар ассоциация WTA эса 2 майгача тўхтатганди.
Мавзуга оид
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024