Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан Ўзбекистонга қайтишни истаган ватандошлар қаерга мурожаат қилишлари мумкин?
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни ваҳимага берилмаслик ва хотиржамликка чорламоқда. Шу билан бирга, янги вирус билан касалланишнинг олдини олиш учун учун тавсияларни бермоқда.
16 март куни Ўзбекистонда карантин эълон қилиниши муносабати билан хорижий мамлакатлардан барча турдаги қатновлар вақтинча бекор қилиниши, айни чоғда, Ўзбекистонга қайтишни истаган ватандошларга киришга рухсат берилиши маълум қилинди. Бу эса, Россия ва дунёнинг бошқа давлатларида бўлиб турган ўзбекистонликларда қатор саволлар пайдо бўлишига сабаб бўлди. Шу муносабат билан, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларга мурожаат қилиб, ўз тавсияларини берди ҳамда турли саволлар бўйича қаерга мурожаат қилиш мумкинлиги борасида маълумотларни тақдим этди. Унда жумладан, ваҳимага берилмаслик ва хотиржамликка чақирилган.
Янги турдаги “COVID-19” коронавируси туфайли келиб чиққан касалликнинг тез суръатларда тарқалиб бораётгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу инфекция пандемия (бутун дунё миқёсидаги касаллик) даражасига етганини эътироф этди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ва инсон фаровонлигининг ҳимоясини назорат қилиш бўйича Федерал хизмат (Роспотребнадзор) ахборотига кўра, Россия Федерациясида коронавирус инфекцияси билан касалланиш бўйича бир нечта ҳолат қайд этилган.
Ўзбекистон элчихонаси ва Бош консулликлари томонидан Россия Федерациясининг ваколатли марказий ва ҳудудий органлари билан алоқалар ўрнатилган ва доимий мулоқот олиб борилмоқда, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият доимий кузатув остига олинди. 2020 йил 16 март ҳолатига кўра, Россияда янги инфекция билан касалланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Ватандошларимизни ваҳимага берилмаслик ва хотиржамликка чорлаб қоламиз. Шу билан бирга, янги вирус билан касалланишнинг олдини олиш учун учун қуйидаги тавсияларга амал қилишингизни сўраймиз:
− жамоат жойлари: савдо марказлари, спорт ва бошқа оммавий тадбирларга боришдан тийилиш, тиғиз вақтда жамоат транспортидан фойдаланмаслик;
− жамоат жойларида бир марталик тиббий ниқобдан (респиратор) фойдаланиш ва уни ҳар 2-3 соатда алмаштириш;
− ўткир респираторли вирус инфекциясига (ОРВИ) оид сезиларли белгилар (йўтал, аксириш, бурундан сув оқиши) бор инсонлар билан бир хонада бўлиш ва яқин алоқага йўл қўймаслик;
− кўчадан ҳар қайтганда, бегона одам билан мулоқот қилингандан сўнги қўлларни сув ва совун орқали ювиш;
− гаджетлар, компьютерлар ва бошқа техника, шунингдек, доимий фойдаланадиган мебелларни мунтазам равишда дезинфекциялаш;
− имкон даражасида қўл бериб кўришиш ва қучоқлашувлардан воз кечиш;
− фақат ўзингизники бўлган шахсий гигиена воситаларидан фойдаланиш (сочиқ, тиш тозалаш воситалари);
− имкон даражасида кўз, бурун ва оғизни қўл билан ушламаслик;
− эпидемиологик вазият ёмон бўлган мамлакатларга сафарга боришдан воз кечиш;
− Россия ҳукуматининг тавсияларини диққат билан кузатиб бориш ва уларга амал қилиш (www.rosminzdrav.ru/ministry/covid19 ва www.rospotrebnadzor.ru/region/korono_virus).
Тиббиёт мутахассисларининг маълумотларига қараганда, коронавирус инфекция билан касалланишнинг асосий белгилари тананинг юқори ҳарорати, бош оғриғи, заифлик, йўтал, нафас олишнинг қийинлашуви, мушакларда оғриқ, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳамда ич кетиши ҳисобланади. Касаллик билан боғлиқ белгилар юзага келган тақдирда, зудлик билан 103 қисқа рақамига қўнғрироқ қилиб, тез тиббий ёрдам чақириш лозим.
Мавзуга доир қўшимча ахборотларни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ҳамда Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги Бош консулликлари ҳузурида ташкил этилган тезкор штабларга қўнғироқ қилиб олиш мумкин:



Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси манзили (Марказий федерал округ): 119017, г.Москва, 2-й Казачий пер., дом 2 (Консуллик бўлими)
Веб-сайт: uzembassy.ru
E-mail: [email protected], [email protected]
Facebook: @UzEmbassy.ru
Instagram: @UzEmbassyRussia
Call-центр: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20
Telegram-бот: @UzKoRusBot
Элчихона оператив штаби (барча рақамларда Telegram мавжуд):
+7 977 806 16 55
+7 977 806 12 73
+7 977 806 12 74
+7 977 806 16 77
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг оператив штаби
Оператив штаб телефон рақамлари: +998 71 233 28 28; +998 97 136 51 51 (мобил)
Call center – 1164
Telegram: +99897 136 51 51
ТИВ электрон манзили: [email protected]
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026